Тошкентда “Космополитен” фотокўргазмаси очилмоқда

Дата: 17:14, 16-03-2015.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – Бугун соат 18.00да Тошкентда грек расоми, архитектори ва дизайнери Павлос Константинос Политиснинг “Космополитен” номли фотокўргазмаси очилмоқда. Ушбу экспозиция Bonum Factum галереясида жойлашади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)

Галереядан хабар қилишларича, фотокўргазмасининг тўлиқ номи “Нью-Йорк, Лондон, Москва, Рига, Барселона, Салоники, Санкт-Петербург, Милан …. “Космополитен” дейилади. Унда рассомнинг дунё шаҳарларига ўзига хос қараши акс этган.

Табиатига кўра рассом, касбига кўра дизайнер ва архитектор бўлган Политис кейинги йилларда дунёнинг 20 ортиқ мамлактларида ишлаган. Шунинг билан биргаликда ўзига ёққан меъморчилик намуналарини суратга туширган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: