Тошкентда куч экстрими бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтади

Дата: 13:12, 29-04-2015.

Тошкент. 29 апрел. ЎзТАГ – 3 майда Тошкентда куч экстрими бўйича соврин жағармаси 15,5 млн сўм бўлган Жаҳон кубоги бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Турнирда дунёнинг 10 мамлакатидан келган 12 оғир атлетикачилар беллашадилар. Мусобақа иштирокчиларининг кўпчилиги нуфузли халқаро турнирларнинг ғолиб ва совриндорлари бўлганлар. Улар орасида россиялик Arctic Man 2015 ғолиби Валерий Савин, литвалик Arnold Classic Stick Pulling 2015 триумфатори Антанас Абрутис, исланд Ари Гунарсон (Arctic Man 2015да 2-ўрин), эстон Тармо Митт (Arctic Man 2015да 3-ўрин) ва поляк Матеуш Киелижовскилар (Arnold Classic 2015 3-ўрин) бор. Ўзбекистон шарафини оғир атлетикачилар Ҳамза Примов ва Сергей Трубицинлар ҳимоя қилади”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Паҳлавонилк ўйинлари ва тош спорти федерациясида.

Мусобақа шартларига кўра спортчиларга турли топшириқлар берилади. Улар орасида оғирлиги 130 кг бўлган тўнкани 60 секунд давомида ташиш, Конан каруселини айлантириш, автомобилни тортиш, Proform эстафетасини чопиб ўтиш ва бошқалар бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: