Тошкентда кучи 3,5 баллик зилзила сезилди

Дата: 14:23, 14-01-2016.

Тошкент. 14 январ. ЎзТАГ – Тошкентда кучи 3,5 баллик зилзила сезилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) пайшанба куни.

“Тошкент” сейсмостанцияси маълумотларига кўра, 2016 йил 14 январ тошкент вақти билан соат 8.24да маркази пойтахтдан 15 кмда, Ўзбекистон ҳудудининг шимолий шарқий томонидан бўлган зилзила рўйхатга олинди”, - дейилади ФВВ сайтидаги маълумотда.

Мамлакат Фанлар акаемиясининг Сейсмология институти Рақамли сейсмик тармоғидан маълумотига кўра, зилзила магнитудаси Ms 3,5 бўлган. Ҳодиса ўчоғи координаталари – 41,47° ш.к., 69,26° ш.у. Чуқурлиги – 15 км.

Қайд этиш зарурки, бу Тошкентда 2016 йил январ ойида сезилган олтинчи зилзиладир.

Ушбу зилзиладан ташқари, 1 январ 08.26 (1 балл), 2 январ 13.38 (2 балл), 8 январ 14.08 (2 баллдан паст), 9 январ 4.02да (3 балл), 13 январда 1.06да (2-3 балл), зилзилалар рўйхатга олинди. Уларнинг ўчоғи Афғонистон ва Ўзбекистон ҳудудида бўлган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: