Тошкентда кучсиз ер силкинишлари сезилди
Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – Бугун эрталаб, тошкент вақти билан тахминан соат 8.30ларда Ўзбекистон пойтахтида унча кучли бўлмаган ер силкинишлари сезилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Тошкент шаҳрида ер силкинишларининг кучи 2 балл атрофидани ташкил қилди. Зилзиланинг маркази мамлакат ғарбида, Тожикистон ҳудудида, Афғонистон билан чегара яқинида бўлган”, - деб маълум қилишди ЎзТАГ мухбирига “Тошкент” сейсмология станциясида.