Тошкентда кучсиз зилзила қайд этилди

Дата: 12:06, 17-03-2014.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – Бугун, тун соат 2:22да Тошкент шаҳри аҳолиси кучсиз зилзилани ҳис қилишди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Зилзила маркази Тошкентнинг ўзида жойлашган бўлиб, унинг кучи 1,5 - 2 баллни ташкил қилди. Нобуд бўлганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ. Ер қимирлаши ер ости қатлашларининг бир оз силжиши натижасида юз берган”, -деб қайд этилади “Тошкент” сейсмология станциясидан берилган хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: