Тошкентда кучсиз зилзила сезилди

Дата: 15:10, 06-05-2017.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Тошкентда кучсиз зилзила сезилди, деб хабар беради шанба куни республика ФВВ матбуот хизмати.

“Тошкент” сейсмостанциясининг бошланғич маълумотларига кўра, 2017 йилнинг 6 май куни соат 12.15да республиканинг айрим ҳудудларида зилзила қайд этилди. Зилзиланинг ўчоғи Тошкент шаҳрининг жанубий-шарқий йўналишида – 318 км узоқликда Қирғизистон Республикаси ҳудудига тўғри келади”, - дейилади хабарда.

Муассаса маълумотларига кўра, марказда қайд этилган зилзила магнитудаси 5 баллни ташкил этди. Республика ҳудудида сейсмик фаоллик Тошкентда 2 балл, Фарғонада 3 балл, Андижонда 3 балл, Наманганда 3 баллни ташкил этди.

“Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида сейсмик фаоллик кузатилмади”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: