Тошкентда “Кулгу калейдоскопи” кўргазмаси бўлиб ўтади
Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – 1 апрел соат 17.00 да Ўзбекистон бадиий академиясининг Икуо Хираяма номидаги Халқаро карвон-саройида таниқли карикатура рассоми Радик Азизовнинг Халқаро кулгу кунига бағишланган “Кулги калейдоскопи” номли шахсий кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Истеъдодли ўзбек рассоми, мўйқалам устаси, графиги, карикатурист ва аниматори, Ўзбекистон бадиий академияси қошидаги Ўзбекистон Рассомлар ижодий бирлашмаси графика секцияси раҳбарининг ишлари экспозициясида 70 ортиқ расмлар намойиш этилади”, - деб таъкидланади Икуо Хираяма номидаги Халқаро карвон-саройи хабарида.
Вернисаж 15 апрелгача давом этади.
Эслатиб ўтамизки, Халқаро кулгу куни бутун дунёда 1 апрелда нишонланади.