Тошкентда кулолчилик кўргазмаси очилмоқда

Дата: 09:59, 17-04-2015.

Тошкент. 17 апрел. ЎзТАГ – 19 апрелда Тошкентда усталар Рои Мааян (Иcроил) ва Алишер Раҳимовнинг (Ўзбекистон) қўшма кулолчилик кўргазмаси очилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Иcроил элчихонасидан хабар қилишларича, кўргазма Раҳимовлар Керамика студиясида очилиб, 26 апрелгача давом этади. У Ўзбекистонда Иcроил Давлати элчихонаси ва Раҳимовлар Кулолчилик студияси томонидан ташкил этилмоқда.

Раҳимов кулоллар сулоласи олти авлоддан бери давом этиб келади. Унинг энг таниқли вакили Муҳитдин Раҳимов Ўзбекистон миллий кулолчилигида катта из қолдирган. Ҳозирда бу анъаналарни Акбар Раҳимов ва унинг ўғли Алишер давом эттирмоқда.

Исроиллик кулол Рои Мааян ушбу мамлакат ва бошқа юртлардаги кўплаб кўргазмалар иштирокчиси бўлган таниқли кулолдир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: