Тошкентда латвиялик таниқли композиторнинг мусиқалари янгради

Дата: 12:10, 20-05-2014.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат консерваториясида таниқли латвиялик композитор Эмилс Мелнгайлиснинг ижодига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди. Тадбир Латвия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ва “Ўзбекистон-Латвия” дўстлик жамияти томонидан ташкил этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақидаги маълумот эса Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси томонидан эълон қилинди. Маълум бўлишича, ушбу компания директори “Ўзбекистон-Латвия” дўстлик жамиятининг раиси ҳисобланади.
Кеча давомида Э. Мелнгайлиснинг асарлари консерваториянинг хор капелласи томонидан ижро этилди.
Латвия Халқ артисти Э. Мелнгайлис – таниқли латиш композитори ва хор қўшиқлари йўналишининг устасидир. У Ўзбекистон композиторлари ижодини ҳам ўрганганлиги ҳам диққатга сазовордир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: