Тошкентда латвиянинг “Ильги” гуруҳи концерт беради

Дата: 10:55, 27-08-2015.

Тошкент. 27 август. ЎзТАГ – 29 августда Тошкентда “Шарқ тароналари” халқаро фестивалида иштирок этаётган латвиянинг “Ильги” мусиқий гуруҳи концерт беради, деб хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Латвия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси хабарига кўра, “Ильги” гуруҳи республики Давлат консерваториясининг Катта залида ўзининг мусиқий постфольклор йўналишини намойиш қилади.

“Ильги” гуруҳи мусиқачилари Латвияда постфольклор мусиқий йўналишининг асосчи ва етакчилари саналадилар. Шунингдек, гуруҳ world music жанрида ишловчи энг таниқли латиш жамоасидир. 1981 йилдан бери гуруҳ томонидан ўндан ошиқ альбом ва битта энг яхши қўшиқлар тўплами чиқарилган.

“Ильги” гуруҳи овоз ёзиш соҳасидаги миллий мукофотлар доирасида олти марта “Энг яхши замонавий халқ альбоми” учун тақдирланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: