Тошкентда Лермонтовнинг 200 йиллиги нишонланди

Дата: 10:35, 16-10-2014.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – Тошкентдаги Россия Фан ва маданият марказида улуғ рус шоири Михаил Лермонтовнинг 200 йиллигига бағишланган байрам кечаси бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кечанинг очилишида Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Виктор Шулика чиқиш қилди. У рус шоирининг жаҳон адабиётига қўшган бебаҳо ҳиссасини эслатиб ўтди. Шунингдек, нотиқ таниқли шоир асарлари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинганлиги, бу эса унинг асарлари умуминсоний маданиятга чуқур кириб борганлигини кўрсатишини қўшимча қилди.

Россотрудничество ваколатхонаси фойесида тадбир меҳмон ва қатнашчилари учун шоирнинг қаламда чизилган ишлари кўргазмаси ташкил этилди.

Эслатиб ўтамизки, Россияда эълон қилинган Маданият йили доирасида Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Михаил Лермонтов ижодига бағишланган илмий-амалий конференция ҳам ташкил этилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: