Тошкентда лизинг форуми бўлиб ўтмоқда
Тошкент. 3 июн. ЎзТАГ – 1-4 июнда Ўзбекистон пойтахтида VIII Тошкент халқаро лизинг форуми бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Форум “SAIPRO ахборот-рейтинг агентлиги” томонидан Ўзбекистон Лизинг берувчилар ассоциацияси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Ташкилотчиларнинг маълумотларига кўра, суғурта форумида вазирликлар ва идоралар, халқаро ташкилотлар ва суғурта уюшмалари вакиллари, маҳаллий ва хорижий суғурта ҳамда қайта суғурта компаниялари раҳбарлари, етакчи экспертлар ва соҳа мутахассислари қатнашмоқда.
Ўзбекистон иқтисодиётининг бугунги ҳолатидан келиб чиқиб, лизинг масалаларини муҳокама қилиш жуда муҳим. 2015 йилда мамлакатда 90 ташкилот ва 24 банк лизинг ҳизматлари кўрсатган. Ўтган йилда лизинг операцияларининг ялпи ҳажми 2,45 трлн сўмни ташкил қилиб, 2014 йилдагидан 14,4% кўпайди.
2015 йилда лизингберувчилар 5,6 мингдан зиёд янги лизинг битимлари тузганлар ва уларнинг ҳажми 850 млрд сўмдан ортиқни ташкил қилган. Лизингга берилаётган объектлар орасида қишлоқ хўжалик техникаси етакчи (32,9%). Технологик ускуналар лизинги 30,6%, автотранспорт улуши 19,8% ва кўчмас мулк лизинги ҳажми 16,7% тенг.
Форумда маҳаллий мутахассислардан ташқари Саудия Арабистони, Уммон Султонлиги, Англия, Германия, Бельгия, Чехия, Руминия, Туркия, Россия, Беларусдан бўлган соҳа вакиллари маърузалар қиладилар.
Тадбир доирасида лизинг соҳасидаги “Олтин портфель” номли мукофотни топшириш маросими ҳам бўлиб ўтади.