Тошкентда “Мўъжизалар вақти” ҳайрия ярмаркаси бўлиб ўтади
Тошкент. 14 март. ЎзТАГ – 23 апрелда Тошкентда “Мўъжизалар вақти” 15-ҳайрия ярмаркаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ярмаркада “Мехрибонлик” уйлари, ихтисослашган таълим муассасалари ва жамоат ташкилотларига мансуб эҳтиёжманд гуруҳлардан бўлган алоҳида эҳтиёжга эга болалар учун комплекс дастурларни амалга ошираётган 20 ташкилотлар иштирок этади”, - деб таъкидлашди тадбир ташкилий қўмитасида.
Тадбир доирасида имконияти чекланган болалар устозлари билан биргаликда ўзлари меҳр билан ясаган буюмларини тақдим этадилар.
Жами ярмаркада 1 мингдан зиёд буюмлар тақдим қилинади. Улар орасида расмлар, откриткалар, юмшоқ ўйинчоқлар, тиллакори тикув буюмлари, бисердан тўқилган буюмлар, аппликациялар, кашталар, тақинчоқлар ва бошқалар бор. Ҳайрия тадбиридан йиғилган барча маблағлар ташкилотчи иштирокчиларга болаларнинг ижодий қобилиятларини янада ривожлантириш мақсадларида топширилади.
Шунингдек, тадбир давомида профессионал артистларнинг чиқишлари ташкил этилиб, қизиқарли шоу-дастур тақдим қилинади. Унда болаларнинг ўзлари ҳам иштирок этадилар.