Тошкентда “Мўжизалар ярмаркаси”нинг юбилей сони бўлиб ўтди
Тошкент. 29 апрел. ЎзТАГ – Тошкентда имкониятлари чегараланган ва ота-онасиз қолган болалар учун байрамга айланган “Мўжизалар ярмаркаси” 15-марта ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, юзлаб болалар байрамона кайфиятдан баҳра олиб, ўйинга тушиш, дилдан қувнаш имкониятига эга бўлдилар.
Кўнгиллилар, ташкилотчилар ва ҳомийларнинг ҳаракатлари натижасида болалар зерикишмади. Улар учун Lotte Tashkent City Hotel меҳмонхонасининг ёзги майдончасида ўйинлар, конкурслар, ўзбек эстрадаси ва ижодий жамоалар артистларининг чиқишлари ташкил қилинди.
Ярмаркада имкониятлари чегараланган болаларга шароитлар яратиш билан шуғулланувчи 20 ортиқ ташкилотлар: болалар уйлари, ихтисослашган мактаб ва интернатлар, жамоат ташкилотлари қатнашдилар.


