Тошкентда маҳаллий нефтегаз мутахассисларини тайёрлаш масалалари муҳокама қилинади

Дата: 09:40, 22-09-2015.

Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ – 25 сентябрда Тошкентда “Ўзбекистон Республикаси нефтегаз саноати корхоналари учун ходимлар тайёрлаш” номли халқаро конференция бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбир ташкилотчилари “ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖ, “Ўзбекнефтегаз холдинг компанияси” ва И.М. Губкин номидаги Россия нефт ва газ давлат университетидир.

Компаниядан маълум қилишларича, конференция И.М. Губкин номидаги Россия нефт ва газ давлат университетида бўлиб ўтиб, бу ерга етакчи нефтегаз саноати корхоналари, вазирлик ва давлат муассасалари, таълим соҳаси вакилларини тўплайди.

Конференциянинг хорижий иштирокчилари орасида Россия, жумладан, Москва, Астрахан, Перми, Калининград, Уфа ихтисослашган ОТМ ва қатор саноат корпорациялари вакиллари бўлиши кутилмоқда.

Иштирокчилар қатор долзарб масалалар, жумладан, яқин 5-10 йилда Ўзбекистон нефтегаз саноати корхоналарининг ходимларга эҳтиёжи ва мамлакатда нефтегаз соҳаси мутахассисларини тайёрлаш имкониятларини муҳокама қилишни режалаштирмоқдалар.

Шунингдек, 2015-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси нефтегаз саноатидаги асосий инвестицион ва технологик лойиҳалар ҳам таҳлил этилади.

Конференциянинг муҳим натижаларидан бири мамлакатнинг ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда нефтегаз саноати учун инженер-техник кадрлар ва ишчилар тайёрлаш тизимини шакллантириш бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: