Тошкентда Маҳмуд Замахшарий меъроси бўйича конференция бўлиб ўтди

Дата: 17:34, 20-03-2015.

Тошкент. 20 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон миллий кутубхонасида “Маҳмуд Замахшарий меъроси ва ҳозирги замон” мавзусидаги илмий-назарий конференция бўлиб ўтди. Тадбир таниқли қомусий олим, тилшунос ва мутаффакирнинг 940-йиллигига бағишланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кутубхонадан хабар қилишларича, конференция Маҳмуд Замахшарий ҳаёти ва ижодини ҳамда меросининг филология, маънавият, диншунослик, ижтимоий-гуманитар ва фалсафий фанлар ривожидаги ўрнини ўрганишга йўналтирилган.

Тадбир аввалида Маҳмуд Замахшарий ҳаёти, фаолияти ва маданий меъроси ҳақида видеоролик намойиш этилди. “Фасоҳат илмининг султони” деб номланган фильм “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан “Буюк аждодлар” туркумидан тайёрланган.

Чиқишларда Маҳмуд Замахшарийнинг маънавият, маънавий маданият ҳақидаги X асрда туриб айтган фикрлари ҳозирда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаганлиги таъкидланди. Шунингдек, олимнинг мантиқ, грамматика, диншунослик, адабиёт педагогика ва тарих ривожидаги хизматлари ҳам эслаб ўтилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: