Тошкентда маданият ва санъат бўйича иборалар луғатининг тақдимоти бўлиб ўтди

Дата: 15:09, 05-09-2015.

Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентда маданият ва санъат бўйича ўзбекча иборалар луғати – “Маданият ва санъат атамаларининг изоҳли луғати” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбир Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан ташкил этилди.

Китоб Ғофур Ғулом номидаги Нашриёт-матбаа уйи томонидан чоп этилган.

Тақдимот давомида янги нашрнинг қатор йўналишлар ривожи, жумладан, ёшларнинг маданий-интеллектуал салоҳиятини оширишдаги аҳамияти таъкидланди.

Тақдимотда Ўзбекистон Давлат Мадания ва санъат институти проректори Гўзал Ҳолиқулова, ижтимоий фанлар докторлари, профессорлар Абдусалом Умаров ва Мансур Бекмуродовлар, олим Абдулла Аъзамов, шунингдек, Ғофур Ғулом номидаги Нашриёт-матбаа уйи бош муҳаррири Илҳом Зоировлар қатнашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: