Тошкентда “Мафтункор Словакия” кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 17:18, 09-09-2016.

Тошкент. 9 сентябр. ЎзТАГ – 16 сентябрда Тошкент Суратлар уйида “Мафтункор Словакия” кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кўргазма Словак Республикасининг Европа Иттифоқи кенгашидаги раислиги доирасида ташкил этилмоқда. Унда тақдим этиладиган 30 сурат Словакияни акс эттиради. Ушбу мамлакат Марказий Европанинг юрагида, Дунай дарёси ва Юқори Татра тоғлари орасида жойлашган”, - деб таъкидлашди Словакиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида.

Суратлар муаллифи словак суратчиси Ладислав Стругардир. Унинг ишларида табиат ва меъморчиликни нозик тушуниш, импрессионизмга интилиш ўзига хос услубни яратган.

Кўргазма Словакиянинг гўзал табиати ва шаҳарлари кўринишларини, тарихий в замонавий меъморчилигини акс эттиради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: