Тошкентда “Малайзияда таълим” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 10:18, 05-05-2014.

Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – 6-8 май кунлари пойтахтда Малайзия ҳукумат делегацияси ташрифи доирасида “Малайзияда таълим 2014” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Кўргазмада Малайзиянинг 10 ўқув юртлари қатнашади. Шунингдек, ушбу кунларда Малайзия рассомларининг экспозицияси ҳам намойиш этилади. Ярмаркани Ўзбекистонга расмий ташриф буюриши кутилаётган Малайзия бош вазири Шри Муҳиддин Мохд Яссин очиши кутилмоқда”, - дея таъкидлашди Малайзиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизматида.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон ва Малайзиядаги замонавий таълим услублари билан танишиш, ўқув юртлари ўртасида тажриба алмашиш, шунингдек, ёшлар ва аҳоли кенг қатламларига ўзлари қизиқадиган йўналиш бўйича ўқув юртини танлаш ва эгаллаган касби бўйича иш жойини топишда ёрдам беришдан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: