Тошкентда мамлакатимизда биринчи марказлашган клиник-диагностика лабораторияси ташкил этилади

Дата: 11:31, 18-11-2019.

Тошкент. 18 ноябрь. ЎзТАГ – Тошкентда мамлакатимизда биринчи марказлашган клиник-диагностика лабораториясини ташкил этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда лаборатория хизматини марказлаштириш бўйича концессия шартномаси Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва "Ягона клиник-диагностика лабораторияси" МЧЖ бош директори Константин Рукин бошчилигидаги Россия делегацияси ўртасидаги учрашувда имзоланди.

"Тошкентда мамлакатимизда биринчи замонавий марказлашган клиник-диагностика лабораторияси ташкил этилмоқда. Марказлаштирилган клиник-диагностика лабораторияси хизмати томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг оилавий поликлиникалари босқичма-босқич қамраб олинади. Лойиҳанинг биринчи босқичида 9,5 млн доллардан ортиқ маблағ сарфлаш кўзда тутилган", – дейилади хабарда.

Бундан ташқари, 2020 йил мобайнида 172 та тиббиёт муассасасида имтиёз объекти сифатида танланган биоматериалларни қабул қилиш хоналари тўлиқ таъмирланади ва жиҳозланади. Биринчидан, қишлоқ ва оилавий поликлиникаларнинг лаборатория хизматлари қамраб олинади, бунинг натижасида энг бирламчи бўғинда юқори технологик лаборатория ускуналари бўйича таҳлилларни ўтказиш имконияти пайдо бўлади. Шундай қилиб, агар илгари қишлоқ ва оилавий поликлиникаларда фақат 12 турдаги таҳлиллар ўтказилса, энди уларнинг сони кўпаяди ва фуқаролар бошқа тиббий муассасаларга таҳлил қилиш учун мурожаат қилишлари шарт бўлмай қолади.

Ташкил этилаётган марказлаштирилган лабораторияда 300 дан ортиқ замонавий тиббий лаборатория таҳлиллари ўтказилади, уларнинг бир қисми аҳоли учун бепул, яъни давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Сурат манбаи: minzdrav.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: