Тошкентда мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар юқори мартабали мулозимларининг тайёргарлик йиғилиши бўлиб ўтди

Дата: 15:49, 26-03-2018.

Тошкент. 26 март. ЎзТАГ – 25-март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳекмат Ҳалил Карзай раҳбарлигида бўлажак Афғонистон бўйича форумда иштирок этадиган давлатлар ва халқаро ташкилотлар юқори мартабали мулозимларининг тайёргарлик йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Экспертлар томонидан 27-март куни Ўзбекистон пойтахтида ишлай бошлайдиган Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференциянинг делегация раҳбарлари диққатига киритиладиган якуний Тошкент декларация лойиҳаси кўриб чиқилди ва мувофиқлаштирилди”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: http://www.asianews.af/ru/14398/

Янгилик билан ўртоқлашиш: