Тошкентда мамлакатнинг бош транспортная кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 21:07, 28-10-2015.

Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – 11-13 ноябрда Тошкентда “TransUzbekistan 2015 - Транспорт ва логистика” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ITE Uzbekistan ташкилотчи компаниясидан маълум қилишларича, жорий йилда тадбир 12 марта ўтказилади. Бугунги кунда уреспубликадаги ягона ихтисослашган кўргазма ҳисобланади.

Иштирокчилар орасида Эрон, Қозоғистон, Хитой, Латвия, Литва, Россия, АҚШ, Латвиядан компания ва ваколатхоналар бор.

Кўргазма ҳар йили логистика, юк ташувлари, ортиш-тушириш, автойўл транспорт, темир йўл, ҳаво ва денгиз орқали ташувлар соҳасидаги юзлаб ммутахассислар эътиборини жалб қилади.

Илк марта тадбирда алоҳида янги “Газда ишловчи транспорт” секцияси ташкил этилиб, унда газомотор ёқилғиси соҳасидагиинновациялар намойиш этилади.

Эслатиб ўтамизки, 2013-2017 йилларда Ўзбекистонда 74 мингдан ошиқ автомобил транспортини табиий газга ўтказиш режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: