Тошкентда мамлакатнинг энг йирик банк кўргазмаси бўлиб ўтади
Тошкент. 28 март. ЎзТАГ - 9-10 апрель кунлари “Кўргазма савдо маркази” кўргазма-ярмарка мажмуида VII анъанавий банк хизматлари, технология ва ускуналари миллий кўргазмаси - “BankExpo 2014” бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – тадбиркорлар ва аҳолини мамлакат банк тармоғининг сўнгги ютуқлари ва истиқболари, янги технология ва хизматлари билан таништиришдан иборат. Кейинги йилларда банклар янги тараққиёт даражасига кўтарилди. Ҳар бир 100 минг катта ёшдаги аҳолига 49,7 банк муассаси тўғри келади, 1 киши ҳисобига 1,028 банк ҳисоблари очилган”, - деб қайд этишди кўргазмиа ташкилий қўмитасида.
Шунингдек, кўргазма доирасида банклар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, ишлаб чиқариш микрофирмалари, деҳқон ва фермер хўжаликлари, аҳоли бандлигини ошириш бўйича танловда ғолиб чиққан узоқ ва аҳоли зич туманларда фаолият юритаётган бошловчи тадбиркорларга имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширишади.