Тошкентда Марказий Осиё Оғир атлетика федерацияси ташкил этилди

Дата: 17:37, 27-04-2016.

Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – Куни кеча Тошкентда ўтказилаётган Осиё чемпионати доирасида Марказий Осиё Оғир атлетика федерациясининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Осиё оғир атлетика федерацияси раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон, Туркманистон ва Тожикистон федерацияси вакиллари иштирок этдилар. Бу ҳақида Миллий Олимпиа қумитаси матбуот хизмати хабар берди.

Янги ташкил этилган Марказий Осиё оғир атлетика федерациясининг президенти этиб, ҳамюртимиз Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси биринчи вице-президенти Шахрулло Махмудов, Марказий осиё оғир атлетика федерацияси бош котиби лавозимига Омар Мустафин (Қозоғистон), вице-президент лавозимларига эса Омуржан Молдодосов (Қирғизистон), Башим Агабаев (Туркманистон), Шариф Давлатов (Тожикистон) тайинландилар.

Марказий осиё оғир атлетика федерациясининг қароргоҳи Тошкент шаҳрида жойлашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: