Тошкентда Марказий Осиё учун кимёвий, биологик, радиологик ва ядро материаллар бўйича илғор тажрибалар бош маркази ташкил этилади

Дата: 18:12, 19-05-2015.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – Европа Иттифоқи Тошкентда Марказий Осиё учун кимёвий, биологик, радиологик ва ядро материаллар бўйича илғор тажриба бош ҳудудий марказини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди ва уни молиялаштиради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бунга доир келишув Брюсселда “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” Ҳамкорлик кенгашининг 12-йиғилишида БМТ Жиноятчилик ва одил судлов масалалир бўйича Халқаро илмий-текширув институти директори Жонатан Лукас ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов томонидан имзоланди”, – деб таъкидланади ТИВ хабарида.

Бу каби марказлар Марказий Осиёнинг барча мамлакатларида ташкил этилади, Тошкент котибияти эса улар фаолиятини мувофиқлаштиради. Ушбу таркиблар илғор тажриба алмашиш, қонунлар ва назорат қилувчи қоидаларни кўриб чиқиш, юқорида кўрсатилган соҳаларда техник салоҳиятни юксалтириш кабилар иблан шуғулланади.

Эслатиб ўтамизки, яқинда Ўзбекистон делегацияси Бруссел шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” Ҳамкорлиги кенгашининг 12-йиғилишида иштирок этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: