Тошкентда Марказий Осиё ёзувлари тарихи муҳокама қилинди
Тошкент. 13 май. ЎзТАГ – Ўрта асрларда Марказий Осиё ҳудудларида тахминан 17та турли ёзув турларидан фойдаланилган. Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Миллий кутубхонасида профессор Эркин Охунжонов билан бўлган учрашувда келтирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Кутубхонадан хабар беришларича, маъруза мавзуси ҳудуднинг ўрта асрлардаги ёзувлари ва маданиятига доир бўлган. Тарихчининг сўзларига кўра, ҳудуд халқларининг, шу жумладан, сўғдликлар, парфияликлар, бақтрияликлар, фарғоналиклар ва хоразмликларнинг ёзувлари эрамизнинг IV-V асрларида пайдо бўлган ва ўша даврларда муомалада бўлган оромий ёзувига асосланган бўлган.
Маърузачи Марказий Осиё ҳудудида жами 17 турли ёзувлар ишлатилганлиги ҳақида кўплаб турли археологик топилмалар, қадимий ёзув ёдгорликлари мавжудлиги ҳақида гапириб берди.