Тошкентда Марказий Осиёда биринчи шаҳар Wi-Fi тармоғи ишга туширилди
Тошкент. 20 декабр. ЎзТАГ – Тошкент Марказий Осиёда интернетдан фойдаланишнинг умумшаҳар миқёсида симсиз кенг полосали тармоғига эга бўлган биринчи шаҳар бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Пойтахтда SOLA савдо белгисида ишловчи янги Wi-Fi телекоммуникацион операторининг расмий ишга тушириш маросими бўлиб ўтди. Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, энди Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлар провайдернинг фаолият олиб бораётган ҳудудида интернетдан исталган вақтда ва исталган жойда фойдаланишлари мумкин.
Ҳозирги пайтда пойтахтда 1200 та Wi-Fiдан фойдаланиш нуқталари мавжуд бўлиб, келгуси йилнинг баҳорига қадар уларнинг сонини 5000 тага қадар етказиш мўлжалланган.
Тизимда интернетдан пулли ва бепул тарзда фойдаланиш назарда тутилган. Реклама ролигини кўриб бўлгандан сўнг, интернетдан бепул фойдаланиш мумкин. Пулли тарифлар трафик бўйича чекловларсиз ишлайди.
Asia Wireless Group ширкати Тошкентдаги Wi-Fi тармоғини кенгайтириш ва Жиззах, Самарқанд, Фарғона, Андижон, Наманган, Бухоро, Навоий, Урганч ва Қаршида мингта фойдаланиш нуқталарини ўрнатишни режалаштирмоқда.
Сурат манбаи: https://www.proxykey.com