Тошкентда Марказий Осиёда ягона Енгил атлетика маркази очилди

Дата: 12:45, 27-11-2017.

Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ –  Тошкентда Марказий Осиёда ягона Енгил атлетика маркази очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси маълумотига кўра, янги Енгил атлетика маркази жаҳон талабларига тўлиқ жавоб беради.   

Унда 9 та югуриш йўлаги, узунликка сакраш учун 4 сектор, баландликка ва лангарчўп билан сакраш учун 2 тадан сектор, ядро улоқтириш, диск, тўқмоқ ва найза отиш учун майдонча, 3 минг метрга югуриш йўлакчаси мавжуд.

Шунингдек, марказ биносида замонавий анжомлар билан жиҳозланган 72 кишига мўлжалланган ётоқхона, машғулотлар зали, бассейн, кийим алмаштириш ва тиббий хоналар ҳам бор.

“Бу ерда маҳоратини оширадиган спортчилар, Осиё ва Олимпиа ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатларида юқори натижаларга эришишига умид қиламан”, - деди марказ очилишида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси ўринбосари Б.Миртемиров.

Янгилик билан ўртоқлашиш: