Тошкентда марказий парк пайдо бўлади

Дата: 15:26, 07-12-2018.

Тошкент. 7 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон пойтахтининг марказида Tashkent Central Park кўптармоқли комплексини қуриш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрининг марказий қисмида кўп тармоқли комплекс қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 5 декабрда имзоланган.

2,5 гектарлик комплекс Юнусобод туманидаги Амир Темур шоҳ кўчаси, Шаҳрисабз ва Истиқлол кўчалари доирасида жойлашади. У сентябрда Туркияда маҳаллий UzTur Investment and Development билан биргаликда рўйхатдан ўтказилган Taşkent Merkez Park Gayrimenkul Yatirim A. Ş. томонидан қурилади.

2019-2020 йилларга мўлжалланган лойиҳа беш юлдузли меҳмонхона, савдо-кўнгилочар марказ, тижорат банки учун маъмурий бинолар ва бошқа иншоотлар қуришни кўзда тутади. Қарорга мувофиқ, инвесторлар ва пудрат ташкилоти 2022 йил 1 январга қадар Ўзбекистон норезидентлари томонидан бажариладиган ва кўрсатиладиган барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловларни тўлашдан озод этилди (ягона ижтимоий тўловдан ташқари).

Сурат манбаи: https://ru.sputnik.kg

Янгилик билан ўртоқлашиш: