Тошкентда марказлаштирилган ахборот тизимига эга бўлган ягона автотураргоҳлар тармоғи ташкил этилади

Дата: 11:04, 25-10-2018.

Тошкент. 25 октябр. ЎзТАГ – Тошкентда марказлаштирилган ахборот тизимига эга бўлган ягона автотураргоҳлар тармоғи ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент шаҳар ҳокимиятида “МосТрансПроект” Москва Шаҳар транспорти илмий тадқиқот ва лойиҳа институти директори ўринбосари Пётр Барсуков, Россия пойтахти ҳукумати ва “Ланит Интеграция” компаниясининг вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

“Транспорт оқимлари, шаҳар транспорт ва коммунал хизматлар, шошилинч хизматларини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш мақсадида транспорт оқимларини ташкиллаштириш бўйича вазият марказини яратиш режалаштирилмоқда. Тошкентда кўча-йўл тармоқларида транспорт зичлиги ва тиқилинчларини камайтириш мақсадида марказлашган ахборот тизимига эга ягона автотураргоҳлар тармоғи ташкил этилади”, - дейилади шаҳар маъмурияти хабарида.

Тошкент транспорт соҳаси вакиллари учрашувда меҳмонлар билан йўл ва транспорт инфратузилмаси соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишгани қайд этиб ўтилган.

Шунингдек, Ўзбекистон пойтахтида транспортни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади, транспортнинг бугунги ҳолатини кенг қамровли ўрганилиб, маршрут тармоғи оптималлаштирилади.

 

Сурат манбаи: http://smartnews.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: