Тошкентда маркетинг масалаларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди

Дата: 13:45, 20-11-2015.

Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида маркетинг масалаларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкидан маълум қилишларича, тадбирда ижтимоий маркетинг, корпоратив бренд ва компанияни ҳисобга олиш, истеъмолчи хулқ-атвори, ҳудудий маркетинг ва бошқа масалалар бўйича муҳокамалар қилинди.

Мутахасссисларнинг таъкидлашича, маркетинг корхона иқтисодий ривожининг муҳим бўғинидир. Бугун ҳар бир компания муваффақиятга эришиши учун турли маркетинг воситаларидан фойдаланиши зарур.

“Кафолат” суғурта компания”си ўз тажорибаси билан ўртоқлашди. Бу ерда маркетинг ва сифатни назорат қилиш департаменти ташкил этилган бўлиб, у компания жорий фаолияти ва истиқболлари бўйича муҳим бўлинма сифатида қаралади.

Интернет ёрдамида хизматлар ва товарларни ишлари сурувчи рақамли маркетинг тақдимот энг кўп муҳокамага сабаб бўлган қизиқарли мавзулардан бири бўлди.

“Ҳар биримиз уяли телефонлардан тез-тез фойдаланамиз, маркетинг билан шуғулланувчи компаниялар бундан ўз брендларини илгари суришда қандай усталик билан фойдаланиш мумкинлигини яхши тушунади”, - деди Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти маркетинг департаменти менежери Умидахон Нариманова.

Мутахассиларнинг фикрига кўра, Ўзбекистонда маркетинг стратегияларидан сотувларни кўпайтириш, ўз рақобатдардошлигини оширишда фойдаланувчи корхоналар сони ошмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: