Тошкентда “Маркетинг ва бошқарувда коммуникация” форуми бўлиб ўтади

Дата: 18:10, 25-05-2017.

Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – 27 майда Тошкентда “Маркетинг ва бошқарувда коммуникация “4Р” конференцияси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги маълумотларига кўра, анжуманда маркетолог, давлат идоралари ахборот хизматлари ва турли соҳа вакиллари фаолиятида замонавий алоқа турлари ва усулларидан сифатли фойдаланишнинг аҳамиятини очиб беради.

“Бепул асосда ташкил этилаётган анжуман қатнашчилари корпоратив ва жамоатчилик билан ўзаро алоқаларни ривожлантиришда марказлашган коммуникация тизимларининг аҳамияти, онлайн ва офлайн медиа хизматларни жорий қилиш орқали давлат бошқарувида қулай эркин ахборот алмашиш муҳитини яратишнинг замонавий тенденцялари, ахборот хизматлари ва ОАВ ўртасида самарали мулоқотни ташкил этиш каби мавзуларда замонавий билим ва кўникмаларга эга бўладилар”, - дейилади муассаса хабарида.

Конференциядан кўзланган асосий мақсад – мутахассисларнинг тармоқ мулоқотни шакллантиришга, маркетинг ва жамоат алоқаларини йўлга қўйиш бўйича жаҳон тамойиллари ҳақида билимлар олиш, соҳа бўйича тажриба алмашиш ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: