Тошкентда машҳур итальян тенори Андреа Бочелли яккахон концетр беради

Дата: 19:11, 23-05-2017.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ - 8 июнда Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройида машҳур итальян тенори Андреа Бочелли яккахон концерт беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

UzDaily.uz нашри маълумотига кўра, Бочеллининг концерти Ўзбекистон Маданият вазирлиги ва меценат Алишер Усмонов кўмагида ташкил этилган.

Концерт дастури икки қисмдан иборат бўлади. Биринчи қисмда Бочелли таниқли опера арияларини, иккинчи қисмда ўзининг қўшиқларини ижро этади.

Хонадага оркестр ва хор жўрлик қилади. Исмлари ҳали ошкор этилмаётган махсус меҳмонлар Андреа Бочелли дастурида иштирок этадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: