Тошкентда “Маша ва Айиқ” номли болалар янги йил спектаклининг премьераси бўлиб ўтди

Дата: 10:56, 08-01-2015.

Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – Тошкентда “Маша ва Айиқ” номли мультфильм асосида яратилган болалар янги йил спектаклининг премьераси бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбек томони мультфильмдаги образлардан фойдаланиш учун интеллектуал мулк эгаси бўлган россия компаниясидан эксклюзив ҳуқуқларни олди, аммо оригинал асардан фарқли равишда ўзбек версиясида асосий қахрамонлар Маша ва Айиқ, анъанавий янги йил персонажлари бўлган Қорбобо ва Қор қиздан ташқари машҳур ўзбек бадиий қахрамони Шумбола ҳам қатнашди. Спектакл устида Ўзбекистон Ёшлар театрининг етакчи актёрлари ишладилар”, – деб таъкидлашди Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: