Тошкентда машинасозлик ва электротехника ярмаркаси бўлиб ўтмоқда

Дата: 16:40, 23-04-2014.

Тошкент. 23 апрель. ЎзТАГ – Пойтахтнинг “Ўзэкспомарказ” мажмуасида машинасозлик, электротехника ва авиация саноати ярмаркаси бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бу йили ярмаркада “Ўзавтосаноат” ва “Ўзэлтехсаноат” ДАК таркибига кирувчи 130 зиёд корхоналар, шунингдек, енгил саноат ва мебель ишлаб чиқарувчилар ҳам қатнашмоқда.Тадбирдан кўзланган мақсад корхоналар ўртасида узоқ муддатли алоқаларни кенгайтириш, хорижий харидор ва салоҳиятли ҳамкорларни жалб этишдан иборат”, - деб таъкидлашди ярмарка ташкилотчилари.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ушбу ярмаркада 110 корхона қатнашган бўлиб, улар томонидан 800 турдаги маҳсулотлар намойиш этилган эди. Тадбир давомида қиймати 117,3 млрд. сўмлик ва $2,6 млнлик битимлар имзоланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: