Тошкентда математика ва информатика бўйича фестиваль бўлади

Дата: 10:30, 25-03-2014.

Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – 6-8 апрель кунлари Тошкентдаги Ломоносов номидаги Москва давлат университети филиалида математика ва информатика бўйича фестиваль бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). “Фестивальҳар йили ўтказиладиган “Ломоносов-2014” форуми доирасида бўлиб ўтади.
Унда умутаълим мактабларининг 9- синф ўқитувчилари, касб-ҳунар коллежлари ва лицейлар ўқитувчилари, шунингдек, филиал тайёрлов курси ўқувчилари иштирок этади”, -деб таъкидлашди фестивал ташкилотчилари.
Математика ва информатика бўйича фестиваль истеъдодли ёшларни танлаб олиш бўйича инновацион тизимдан иборат. Унинг ташкилий қўмитасини МДУ филиали раҳбари таниқли академик Валерий Кудрявцев бошқаради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: