Тошкентда “Матиз” ўғриси ушланди

Дата: 19:37, 24-11-2016.

Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон пойтахтининг туманларидан бирида “Матиз” ўғриси ушланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мамлакат ИИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.  

 “Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ИИБ навбатчилик қисмига Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг “Матиз” русумли автомобилини номаълум шахс олиб қочиб кетгани ҳақида хабар қилган”, - дейилади хабарда.

Воқеа жойига этиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланишича, ариза муаллифи автомашинасини Толариқ кўчасида жойлашган "Янгиобод ихтисослаштирилган бозори" олдидаги автомашиналар тураргоҳидан олиб қочиб кетилганлиги маълум бўлган.

“Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида олиб қочилган автомашина Жарқўргъон кўчасида тўхтатилди. Жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс Шайхонтоҳур туманида яшовчи 54-ёшли фуқаро бўлиб чиқди. Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, - деб хулоса қиланади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: