Тошкентда МДҲга аъзо мамлакатлар темир йўлчилари йиғилди

Дата: 17:36, 04-11-2015.

Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ – 4-5 ноябрда Тошкентда МДҲга аъзо мамлакатлар темир йўл транспорти кенгаши бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, йиғилишда Кенгаш аъзолари ташувлар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, ўтган йиғилиш доирасида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қиладилар.

Таъкидлаш керакки, ушбу давлатлараро орган 1992 йилда Минск шаҳрида имзоланган “Мустақил Давлардар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар темир йўл транспорти мувофиқлаштирувчи органи тўғрисида”ги келишув асосида ташкил этилган.

МДҲ аъзо мамлакатларнинг темир йўл ташкилотлари раҳбарлари кенгаш аъзолари саналади. Бундан ташқари, йиғилишда Болгария, Грузия, Финляндия ва қатор Болтиқбўйи давлатлари вакиллари ҳам иштирок этади. Ўзбекистонда ўтказиладиган тадбирда ушбу давлатлардан 200 зиёд экспертларнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: