Тошкентда медиа-кунлар бўлиб ўтади

Дата: 10:30, 07-04-2014.

Тошкент. 7 апрель. ЎзТАГ - 28 апрель - 2 май кунлари Тошкентда Бутунжаҳон матбуот кунига бағишланган медиа-кунлар ўтказилади, дея хабар бермоқда Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Медиа-кунлар доирасида ҳалқаро конференция, доира суҳбати, семинар-тренинг ва анъанавий “Журналистлар баҳори-2014” фестивали бўлиб ўтади. Бу ердаги телематериаллар, фольклор чиқишлари ва вилояларда тайёрланадиган миллий таомлар тақдимотлари натижаларига кўра ҳудудий телерадиостанцияларнинг ижодий гуруҳлари тақдирланадилар. Шунингдек, Ижтимоий телерадиомаҳсулотлар VI миллий фестивалининг ўтказилиш санаси ва унга аризалар қабул қилиш муддатлари эълон қилинади, дея қайд этишди Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси матбуот хизматида. Ассоциация ушбу тадбирларнинг ташкилотчиларидан биридир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: