Тошкентда “Менинг Тошкентим” янги мюзиклининг премьераси бўлиб ўтади

Дата: 10:00, 05-04-2016.

Тошкент. 5 апрел. ЎзТАГ – 13-14 майда “Истиклол” Санъат саройида “Менинг Тошкентим” янги мюзиклининг премьераси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Сюжет асосида бир маҳалланинг ҳаёти ётиб, бу ерда яшовчи ҳар бир киши ўзининг кечинмалари, мухаббати, оилавий муносабатлари, иши ва бошқалари ҳақида ҳикоя қилиб беради”, – деб таъкидлашди мюзикл ташкилотчилари.

“Режиссёрлик иши учун “Йил янгилиги” номинациясида ”M&TVA-2012” мукофотини олган, “Қор маликаси” мюзиклини қўйган Ҳасан ва Ҳусан Солиховлар янги томошанинг постановкачи-режиссёрларидир. Ҳасан Солихов эса бошловчи ва маҳаллий аҳолидан бири ролини ҳам ўйнаган. Мусиқани эса композитор Адҳам Абдураимов ёзган. “Алладин” эстрада студиясининг асосчиси Рустам Ҳамроқулов лойиҳанинг вокал раҳбаридир.

Постановкада таниқли кишилар, қўшиқлар ижрочилари, театр ва кино актёрлари бўлган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотима Режаметова, Via Sharq дуэти, Асал Шодиева, Шадиша ва бошқалар ҳам қатнашган. Шунингдек, кастинг асосида танлаб олинган ҳаваскор актёрлар ҳам саҳнага чиқадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: