Тошкентда мева-сабзовот маҳсулотлари халқаро ярмаркаси бўлиб ўтади

Дата: 15:50, 13-04-2016.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Тошкентда янги ҳўл мева-сабзовот маҳсулотлари халқаро ярмаркасини ўтказиш ҳақидаги қарорни тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2016 йилнинг июнь ойида биринчи ярмарка ўтказилади. Ундан кўзланган мақсад – 2016 йилги ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича шартномалар тузишдан иборат. Бундай ярмаркаларни ўтказиш бўйича доимий фаолият кўрсатадиган майдон ташкил этилиб, унинг базасида ҳар йили октябрда келгуси йил учун экспорт шартномалари тузишни ташкил қилиш мақсадида хорижий компанияларнинг фаол иштирокида ярмарка тадбирлари ўтказилади”, - деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлигида.

Тадбирга доир охирги режалар ҳукуматнинг апрел ойи охирига тайёр бўлиши кутилаётган махсус қарорида аниқланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: