Тошкентда “Microsoft инновациялари куни” семинари бўлиб ўтади

Дата: 11:08, 20-11-2014.

Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистон пойтахти Тошкентда “Microsoft инновациялари куни” семинари бўлиб ўтади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Анъанага кўра, тадбир пойтахтдаги “Dedeman Silk Road Tashkent” меҳмонхонасида ўтказилади. Тадбирда Microsoft компанияси вакиллари корпорация бизнесидаги энг сўнгги ўзгариш ва янгиликлар, хусусан, “булутли” (cloud) технологиялар, мобиллик тамойиллари, шунингдек, Microsoft маҳсулотларини ташкилотлар инфраструктурасига жорий қилиш имкониятлари ҳақида гапириб берадилар”, – деб таъкидлашди тадбирнинг ахборот ҳамкори бўлган Softline International компанияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: