Тошкентда Microsoftнинг Ўзбекистондаги технологик ҳамжамияти учрашуви бўлиб ўтади
Тошкент. 4 март. ЎзТАГ – 7 март куни Тошкентдаги Инха университетида Microsoftнинг Ўзбекистондаги технологик ҳамжамияти учрашуви бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ўзбек-корейс олий ўқув муассасининг Facebookдаги саҳифасига асосланган ҳолда.
Бу ердаги маълумотга кўра, учрашувда 2 тақдимот ўтказилади. Булар ахборот тизимлари ишлаб чиқувчиси Тимур Байзикаловнинг “Ишқибозлар учун Microsoft SharePoint ёки корпоратив порталнинг барқарор архитектурасини лойиҳалаштириш” ва тизимлар инженери Игор Батиннинг “Azureга кириш ёки агар сут ичсангиз сигир сотиб олманг” номли тақдимотларидир.
Тақдимотлардан сунг савол-жавоблар сессияси ва фикр алмашувлар бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Уларда Microsoftнинг Ўзбекистонда бизнес юритиш бўйича менежери Равшан Каримов қатнашади.
Эслатиб ўтамизки, бундан олдин Microsoft компанияси Тошкентда «Microsoft Developer Camp» ва «Microsoft инновациялар куни» тадбирларини ўтказган эди.


