Тошкентда милиционерлар томонидан ўғирлик ҳолати очилди

Дата: 22:10, 30-03-2015.

Тошкент. 30 март. ЎзТАГ - Тошкентда милиционерлар томонидан ўғирлик ҳолати очилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ТИИБга маҳаллий тадбиркор мурожаат қилиб, уйи олдида қолдириб кетилган NEXIA автомобилидан номаълум шахслар маълум миқдордаги пулни ўғирлаб кетганлигини хабар қилди.

Воқеа жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўғирлик автомашина эшик ойнасини бузиб содир қилингани аниқланди.

Ўтказилган оператив-тергов тадбирлари натижасида ушбу жиноятни содир этганликда гумон қилинганлар қўлга олинди. Улар Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи шахслар бўлиб чиқди. Ушбу факт юзасидан жиноят иши очилиб, тергов олиб борилмоқда”, - дейилади республика ИИВ хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: