Тошкентда милиция автомобил талончилари тўдасини ушлади

Дата: 10:33, 04-03-2015.

Тошкент. 4 март. ЎзТАГ – Тошкентдаги махсус тадбир натижасида ИИББ ходимлари ўғирлик ва босқинчилик билан шуғулланган тўда иштирокчиларини қўлга олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Йил бошидан бери ИИББнинг пойтахтдаги навбатчи қисмига шаҳар аҳолиси ва меҳмонларидан автотранспорт воситалари давлат белги рақамларини ўғирлаш ҳолатлари ҳақида аризалар келиб туша бошлади. Шу билан бирга Тошкентнинг турли қисмларида босқинчилик ва талаш ҳолатлари қайд этила бошлади. Буларни содир этган тўдани оқ рангдаги Lacetti автомобилидан турли давлат белги рақамлари ўрнатилган ҳолда фойдаланиш ажратиб турар эди. Ўтказилган оператив-тергов тадбирлари натижасида ИИВ ходимлари томонидан қатор босқинчилик хужумларини содир этганликда гумон қилинган пойтахтнинг беш фуқароси ушланди”, – деб таъкидлашди ИИВ матбуот хизматида.

Ушланган шахслар яшайдиган манзилларда ўтказилган тинтувларда уларнинг биридан бир неча ўнлаб автотранспорт воситалари давлат белги рақамлари топилди. Айни пайтда хибсга олинганлар қамоқда ушлаб турилибди. Ҳозирда ушланганларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги аниқланмоқда.

Тергов ишлари давом этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: