Тошкентда миллий ансамбль ва оркестрлар фестивали бўлиб ўтди
Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – Тошкентда 26-27 март кунлари “Навруз садолари” - VII Республика кўповозли ансамбллар ва миллий чолғу асбоблари оркестрлари фестивали бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу йил унда Ўзбекистонннинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 54 ижодий мусиқа коллективлари иштирок этди.
Фестивалнинг биринчи кунида болалар мактабгача тарбия муассасалари, мусиқа ва санъат мактаблари ансамбллари ўз санъатларини намойиш қилдилар. Иккинчи куни ихтисослашган лицей, санъат коллежлари, Давлат консерваторияси талабалари ва бошқалар ўз санъатларини намойиш қилдилар.
Фестивал доирасида миллий мусиқа асбоблари кўргазмаси очилди, қатнашчилар ва мусиқа коллективлари раҳбарлари учун маҳорат дарслари ташкиллаштирилди. Ғолибларни тақдирлаш маросими ва лауреатларнинг гала-концерти Ўзбекистон Давлат консерваториясида бўлиб ўтди.