Тошкентда миллий таомлар фестивали бўлиб ўтди

Дата: 16:38, 17-09-2015.

Тошкент. 17 сентябр. ЎзТАГ – Яқинда Тошкентда “Тасанно-2015” миллий таомлар фестивали бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистоннинг Хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалари кенгаши томонидан ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кенгашдан хабар қилишларича, жорий йилда фестивалда 15 мамлакатнинг миллий таомлари тақдим этилди. Улар орасида ўзбек, хитой, араб, латиш, вьетнам, туркман, корейс, бангладеш, индонез, грек, озарбайжон, қирғиз, фаластин, итальян таомлари бор.

Фестивал доирасида миллий бадиий жамоалар иштирокида концерт ҳам уюштирилди.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашларича, хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқаларини ривожлантириш, турли халқлар тарихи ва урф-одатлари, санъати билан танишиш дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.

2004 йилда фестивал турли мамлакатлар таомлари ва миллий кийимларини тақдим этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: