Тошкентда минтақа учун ноёб бўлган Илғор билимлар маркази барпо этилади

Дата: 17:30, 24-08-2017.

Тошкент. 24 август. ЎзТАГ – Тошкентда бутун Марказий Осиё минтақаси учун ноёб бўлган “Илғор билимлар ва илмий тадқиқотлар маркази” барпо этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У 23 августда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) ва Марказий Осиё минтақавий экологик маркази (МОМЭМ) ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум доирасида ташкил этилади.

Меморандумнинг асосий йўналишлари Марказий Осиёда ер-сув ва табиат ресурслари бошқариш соҳасидаги лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга йўналтирилган.

Замонавий илмий тадқиқот фаолиятини жорий этиш, уларнинг натижаларини халқаро нашрларда тадқиқотларни чоп этиш, шунингдек, халқаро лойиҳаларни бошқариш учун донорлик жамғармаларини жалб қилиш кабиларга катта эътибор қаратилган.

Янги марказ сув лойиҳаларини амалга оширишга ўқитувчи ва талабаларни жалб қилишга имкон беради. Режада Ўзбекистон тажрибасидан фойдаланиб, марказни минтақавий даражага чиқариш ҳам бор.

Кейинчалик у бошқа ОТМ, сув ресурсларига алоқадор бошқа халқаро ташкилотлар, вазирлик ва муассасаларни ҳам бирлаштиради.

Шундай қилиб, марказ ташаббускорлари фикрига кўра, профессор-ўқитувчи ва талабалар лойиҳаларда иштирок этиб, методология ва маълумотлар билан муваффақиятли ишлаш учун “билим генераторлари” бўладилар. Марказнинг асосий мақсади – синалган кўникмаларнинг узлуксиз равишда узатилиши, лойиҳаларнинг натижалари ва ўқув жараёни ўртасида узлуксиз алоқа ўрнатишдан иборатдир.

Марказнинг очилиши атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунига бағишланган Марказий Осиё халқаро экологик форуми билан ҳамоҳанг бўлади. Ушбу форумни 2018 йил июнида Тошкент шаҳрида ўтказиш режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: