Тошкентда минтақадаги ягона “Beauty Expo Uzbekistan-2016” гўзаллик кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 13:03, 23-05-2016.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – 26-28 май кунлари Тошкентда гўзаллик саноатининг 12-Ихтисослашган халқаро “Beauty Expo Uzbekistan-2016” кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 Кўзгазмада дунёнинг 17 мамлакатларига мансуб 100 ортиқ брендларни тақдим этувчи 60 компания иштирок этади. Булар орасида Венгрия, Германия, Исроил, Ҳиндистон, Испания, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея, Польша, Россия, Туркия, Ўзбекистон, Украина, Франция, Чехия, Швейцария вакиллари бор”, - деб таъкидлашди лойиҳа ташкилотчилари.

Кўргазма қатнашчилари ўз маҳсулотларини декоратив косметика, профессионал косметика, парфюмерия ва ароматерапия, гигиеник воститалар ва атир-упалар, сартарош ва косметологлар учун ускуна ва ишлаш материаллари, гўзаллик салонлари, SPA салонлар ва эстетик тиббиёт клиникалари учун ускуналар йўналишларида тақдим этадилар.

Кўзгазма доирасида Ўзбекистон Сартарошлар уюшмаси сартарошлик санъати, визаж ва нэйл-дизайн бўйича чемпионат ўтказади. Шунингдек, кўргазмада косметология ва эстетик тиббиёт, визаж бўйича маҳорат дарслари, тармоқ етакчиларининг тақдимотлари ҳам бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: