Тошкентда минтақавий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бошланди
Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – Тошкентда икки кунлик минтақавий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Жорий йилда ярмаркада 400 ортиқ корхоналар қатнашмоқда, бу ўтган 2015 йилдагидан 1,2 бараварга кўп. Ўтган йилда бу ерда 66,5 миллиард сўмлик шартномалар имзоланган эди (2014 йилга нисбатан 1,2 баравар ортиқ). Айни пайтда иштирокчилар $88,8 млнлик торварлар экспорт килдилар”, – деб таъкиидлашди пойтахт ҳокимиятида.
Жорий ярмарка доирасида пойтахт корхоналари мамлакат ичида 72 млрд сўмлик, шунингдек, қиймати $100 млнлик экспорт шартномалари имзолаш ниятидалар.
Эслатиб ўтамизки, бугунги кунда Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудида 17,5 мингдан зиёд саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Ўтган йилда улар қиймати 31,2 трлн сўмдан ортиқ бўлган маҳсулотлар чиқардилар.
$1 = 2929,14 сўм